Жаҳон | 11:58 / 30.12.2024
2011
3 дақиқада ўқилади

НАТО расмийси: РФ гибрид ҳужумлари қурбонларга олиб келиши мумкин

Россиянинг диверсияларидан бири Европада оммавий қурбонларга олиб келиши мумкин, дея огоҳлантирди НАТО бош котибининг инновациялар, гибрид ва киберҳужумлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жеймс Аппатурай.

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Россия томонидан Европа давлатларига қарши гибрид ҳужумлар қурбонлар келтириши мумкин. Бу ҳақда 29 декабр, якшанба куни Британиянинг Sky News телеканалига берган интервюсида НАТО бош котибининг инновациялар, гибрид ва киберҳужумлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жеймс Аппатурай маълум қилди.

Россия диверсиялари таҳдиди

Журналист ундан Европа мамлакатларидаги қўпорувчилик ҳақида сўради, уларнинг ортида Россия турган бўлиши мумкин. «Биз ўнлаб шундай ҳолатларни аниқ санашимиз мумкин, аммо амалга ошмаган кўп режалар бор», деб жавоб берди Аппатурай.

Унинг сўзларига кўра, гибрид ҳужумлар сони ортиши Кремлнинг Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашига жавоби бўлди. Расмийнинг ишонтиришича, Ғарб Россияга қарши эмас, балки Москва қўшни давлатларга бостириб киришининг олдини олмоқчи. «Улар бизнинг қилаётган ишимизни ёқтирмайди ва улар бизни ҳам душман сифатида кўришади», деди Аппатурай.

Интервю берувчи Россиянинг гибрид ҳужумларидан бири НАТО ўзаро ёрдам шартномасининг бешинчи моддасини қўллашга мажбур қилиши мумкинми ёки йўқми, шуни аниқлаштирди. «Мени жуда хавотирга солаётган нарса шуки, бу ҳужумлардан бири, айтганимдек, катта миқёсга етиши мумкин», деб жавоб берди у.

«Ушбу ҳужумлардан бири кўп сонли қурбонларга олиб келиши ёки катта иқтисодий зарар келтириши эҳтимоли бор, - деб давом этди Аппатурай. - Кейин биз ўйлаб кўрмаган вазиятга тушиб қолишни хоҳламаймиз. Бу [таҳдидлар] бўйича машғулотларни ўтказишнинг сабабларидан бири. Бунга жавоб чоралари ҳам киради».

РФда ҲҲМ Санта-Клаусни уриб туширгани акс этган ролик суратга олинди

Россияда Янги йил олдидан видео тарқалмоқда, унда Россия ҳаво мудофааси Москва Кремли устида ракета билан Санта-Клаус чанасини уриб туширган. Видеода янги йилдаги Москва тасвирлари буғулар бўлган чанада шаҳар узра учаётган Санта-Клаус билан алмашади. Унинг қўлида Coca-Cola банкаси, чанасида эса НАТО эмблемаси туширилган бир нечта ракеталар бор. Кейинги кадрда ёш ҳаво мудофаа тизими жангчиси ракета билан чанани уриб туширади, шундан сўнг унинг ёнида ўтирган Қор бобо: «Тўғри, бизга осмонимизда бегона нарса керак эмас», деди. Видео экрандаги «Янги йилингиз билан, россияликлар!» матни билан тугайди.

Видео Россия тарғибот каналлари томонидан тарқатилмоқда, деб хабар берди «Осторожно, новости» нашри 27 декабр куни. Нашрнинг ёзишича, видеода ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими оператори ролини ёш актёр Дмитрий Мелников ижро этган. «Осторожно, новости» билан суҳбатда у шартнома шартларидан келиб чиқиб, видео муаллифининг исмини айта олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу видео аввалроқ суратга олинган ва Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги авиаҳалокатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Мавзуга оид