Қозоғистонда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси ва "Родник" жамоат фонди иштирокида "Раҳат" кафесида консуллик қабули асносида гуманитар ёрдам акцияси ўтказилди.
Тадбирда 50 дан ортиқ оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари иштирок этишди.
Консуллик қабули давомида ўзбекистонликларга ватанга қайтиш гувоҳномалари бериш тартиби, паспорт алмаштириш ва ФҲДЁ билан боғлиқ бошқа консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича саволларга жавоб берилди.
Бундан ташқари, фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, муаммоларини ҳал қилишнинг қонуний йўллари тушунтирилди.
"Родник" жамоат фонди директорининг ўринбосари Газиза Жайсанбаева Бош консулхонага гуманитар акция ўтказгани ва жамғарма вакилларини мазкур муҳим миссияга жалб қилгани учун миннатдорлик билдирди ҳамда бу борада яқин ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдирди.
Консуллик қабули якунлангач, фуқароларга ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳомийлиги билан Бош консуллик томонидан тайёрланган зарур маҳсулотлар топширилди.
Мавзуга оид
16:46 / 31.12.2024
Қозоғистонда қулаган Озарбойжон самолёти: Россиянинг хатоси нимада?
08:41 / 31.12.2024
Қозоғистон AZAL самолётининг қора қутиларини Бразилияга жўнатди
01:04 / 31.12.2024
Қозоғистонга қулаган AZAL самолёти бўйича дастлабки тергов маълумотлари 30 кун ичида тақдим этилади
17:25 / 30.12.2024