Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина омбудсманлари ҳарбий асирлар билан суҳбатлашди
Томонлар тинч аҳолини қайтариш, оилаларни бирлаштириш ва бошқа гуманитар ташаббусларни янада амалга ошириш масалаларини кўтардилар.
30 декабр куни Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна Москалкова ва Украина Олий радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Россия омбудсмани Telegram ижтимоий тармоғидаги постида маълум қилди.
«Биз икки томондан ҳарбий асирлар билан суҳбатлашдик, гуманитар алоқалар, тинч аҳолини қайтариш, оилаларни бирлаштириш истиқболларини муҳокама қилдик», — деди Татяна Москалкова.
Дмитрий Лубинец, ўз навбатида, Москалкова билан учрашуви ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, томонлар тинч аҳолини қайтариш, оилаларни бирлаштириш ва бошқа гуманитар ташаббусларни янада амалга ошириш мавзусини кўтарган.
«Украина учун Женева конвенцияларининг устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши муҳим. Шунинг учун мен ҳар бир учрашувда буни таъкидлайман! Биз барча украиналикларни ватанга қайтариш устида ишлашда давом этамиз!» - деди у.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026