Жаҳон | 12:12 / 04.01.2025
3413
2 дақиқада ўқилади

Черногория шов-шувли қотилликдан сўнг қурол ҳақидаги нормаларни кучайтиради

Цетинда 12 киши отиб ташланганидан сўнг Черногория ҳукумати фуқароларни рўйхатдан ўтмаган қуролларни топширишга чақирди. Баъзи маълумотларга кўра, Болқондаги кичик мамлакатда аҳолининг қўлида 245 мингга яқин қурол бор.

Фото: Risto Bozovic/AP/picture alliance

Черногория ҳукумати Цетиндаги қирғиндан кейин қурол сақлаш шартларини кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда 3 январ, жума куни бош вазир Милойко Спаич маълум қилди, дея хабар беради dpa.

Черногорияда қурол бўйича янги қоидалар

Жума куни Спаич Миллий хавфсизлик кенгашининг бир неча соат давом этган йиғилишига раислик қилди. Бу вақтда Подгорицадаги ҳукумат биноси деразалари остида юзлаб одамлар ёмғир ёғишига қарамай, митинг ўтказди. Улар ҳукуматни қурол назорати сиёсатининг самарасизлигида айблади.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, амалдаги ўқотар қурол лицензияси эгалари 2026 йилнинг 1 январига қадар қўшимча психологик кўрикдан ўтиши керак, акс ҳолда уларнинг лицензиялари бекор қилинади. Рухсатсиз қуролга эга бўлганларга уларни топшириш учун икки ой вақт берилди. Акс ҳолда, улар катта жаримага тортилади, дея таҳдид қилди бош вазир. «Бу одамларга раҳм-шафқат бўлмайди», деди Спайич.

«Қуролнинг мавжудлиги ҳаддан ташқари кўп ва қўрқинчли, уни анъаналар билан оқлаб бўлмайди», — дея Спайич сўзларини келтиради AFP.

Черногорияда қанча қурол бор?

Dpa ёзганидек, Черногория фуқаролари қўлидаги рўйхатдан ўтмаган қуроллар сони «бошқа Болқон мамлакатларидаги каби» ўн минглаб деб баҳоланмоқда. Подгорица расмийлари кўп йиллардан буён фуқароларни ноқонуний қуролларни топширишга чақириб келади, аммо натижа бўлмади.

AFP агентлигининг Швейтсариянинг Small Arms Survey лойиҳасига таяниб хабар беришича, 620 минг аҳолига эга Черногорияда деярли 245 минг ўқотар қурол бор.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти