Австрия канцлери истеъфога чиқади. Коалицион музокаралар барбод бўлган
Мамлакатда уч ой олдинги сайловда евроскептик, Россияга хайрихоҳ ўта ўнг партия ғолиб чиққан, аммо мустақил ҳукумат тузиш учун парламентда етарли ўрин ололмаганди. Ўтган вақт давомида иккита асосий марказчи партия ўнгчилар иштирокисиз ҳукумат тузишга келиша олмади.

Карл Неҳаммер / Фото: REUTERS/Leonhard Foeger
Коалицион ҳукумат тузиш борасидаги музокаралар барбод бўлиши ортидан, Австрия канцлери Карл Неҳаммер истеъфога чиқишини маълум қилди.
“Мен яқин кунларда канцлер ва Халқ партияси етакчиси лавозимларидан кетаман ҳамда тартибли ҳокимият алмашинувини таъминлайман”, – деди Неҳаммер X тармоғида эълон қилган видеобаёнотида.
Сентябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловида ўта ўнгчиларнинг Озодлик партияси парламентдаги ўринларнинг энг катта қисми – 29,2 фоизини эгаллашга муваффақ бўлган, бошқа партиялар эса ғолиб партия билан коалицияга киришдан бош бортган эди.
Сайловда бош вазирнинг Халқ партияси иккинчи, социал-демократлар учинчи ўринни эгаллаган. Охирги ойларда бу икки марказчи партия, шунингдек, либерал NEOS партияси ўнгчилар иштирокисиз коалицион ҳукумат тузиш бўйича музокаралар олиб борди. Бироқ якунда улар ўзаро тил топиша олгани йўқ: жорий ҳафтада аввалига NEOS партияси музокаралардан чиқди, шанба куни эса икки марказчи партия ҳам музокарани тўхтатди.
“Биз узоқ ва ҳалол музокаралар олиб бордик. Социал-демократлар билан муҳим масалалар бўйича келишувга эришиб бўлмади. Халқ партияси ўз ваъдаларига содиқ қолади: биз иш самарадорлиги ва тадбиркорликка путур етказувчи чораларга, хусусан янги солиқлар жорий этилишига қаршимиз. Шу сабабдан ҳам социал-демократлар билан музокараларни якунладик ва давом эттирмаймиз”, – деди Карл Неҳаммер шанба кунги баёнотида.
Бош вазирнинг истеъфога чиқиши билан, ё ҳукумат тузиш вазифасини президент Александр Ван дер Беллен ўз зиммасига олади, ёки навбатдан ташқари сайловлар эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда парламент сайловларида ўта ўнгчиларнинг кўпроқ овоз олиши, бошқаларнинг эса улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши сабаб барқарор ҳукумат шакллантиришда муаммолар вужудга келиши Европанинг бошқа мамлакатлари, хусусан Германия ва Францияда ҳам кузатилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
Жамият | 07:40
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
Мавзуга оид

14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди

15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин

18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди

01:33 / 05.04.2025