Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
Аниқланишича, ўқувчилар тадбирда вилоят Маданият бошқармасининг топшириғи билан енгил кийимда қатнашган. Болалар омбудсмани тақдимномасига кўра, болалар соғлигини хавф остига қўйган масъуллар интизомий жазога тортилган.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ўқувчилар юпун кийимда тадбирга жалб этилган акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Аниқланишича, 6 декабр куни Денов тумани ҳудудидан ўтган автомобил йўли билан боғловчи темирйўл устидан ўтган кўприк фойдаланишга топширилган. Кўприкнинг очилиш маросимига совуқ об-ҳавода Денов туманидаги 14 ва 16-сонли мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола) туманнинг Маданият бошқармаси топшириғига кўра енгил байрамона кийимларни кийган ҳолда жалб қилинган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан эълон қилинган мазкур тадбир суратларидан кўриш мумкинки, унда иштирок этган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда вилоят фаолларининг барчаси қалин кийимда бўлган.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Маданият вазирлигига болаларнинг соғлигини хавф остига қўйган масъулларга тегишли чора кўриш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритган.
Тақдимнома Маданият вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, болаларнинг соғлиги хавф остига қўйилгани юзасидан ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан интизомий жазо қўлланган.
«Шунингдек, вазирлик тасарруфидаги ташкилотларга юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига такроран йўл қўймаслик, ўқувчиларни ҳар қандай тадбирларга асоссиз жалб қилишни қатъиян тақиқлаш чораларини кўришга оид кўрсатмалар Маданият вазирлиги томонидан берилди. Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

09:32 / 15.03.2025