KUN.UZ жамоаси футбол ишқибозлари учун янги форматдаги махсус Telegram-канални ишга туширди.
Бугунги кунда ўзбек сегментида футбол янгиликларини ёритувчи кўплаб бепул каналлар мавжуд. Бироқ "Futboljon" лойиҳаси бутунлай бошқа йўналишда иш олиб боради — канал жамоаси асосий эътиборни ўзбек аудиториясига ҳанузгача тақдим этилмаган ноёб контентни яратишга қаратади.
Каналнинг ўзига хос жиҳатлари:
- Профессионал бошловчи томонидан махсус тайёрланган видеоҳикоялар
- Футбол тарихидаги муҳим воқеаларнинг таҳлили
- Афсоналар ва юлдузлар билан махсус интервюлар
- Футбол оламининг ноодатий ва қизиқарли томонлари
- Ўзбек тилида сифатли футбол контенти
Канал жамоаси сифатли контент яратиш учун профессионал мутахассислар билан ҳамкорлик қилади. Бу эса ўз навбатида маълум харажатларни талаб этади. Шу сабабли, канал премиум-формат асосида, яъни пуллик обуна орқали фаолият олиб боради.
Мақсадимиз — ўзбек футбол мухлисларига халқаро даражадаги сифатли контентни тақдим этиш. Биз оддий янгиликларни эмас, балки ҳар бир материал устида пухта ишланган, қизиқарли ва маълумотга бой контент тайёрлаймиз. Бу эса вақт ва ресурс талаб қилади.
Лойиҳа ҳозирда ривожланиш босқичида бўлиб, канал жамоаси контентнинг турли форматларини синаб кўрмоқда. Биз доимий равишда янги ғояларни синовдан ўтказамиз ва обуначиларимизниг фикрларини инобатга олиб, каналимизни такомиллаштириб борамиз. Ҳар бир обуначи бизнинг биринчи мухлисларимиз қаторига қўшилиб, каналнинг шаклланиш жараёнида бевосита иштирок этади.
Келажакда канал ижодкорлари Ўзбекистон ва халқаро стадионлардан махсус репортажлар, классик ўйинларнинг ўзбекча шарҳлари каби янада қизиқарли лойиҳаларни тақдим этишни режалаштирмоқда.
Канал ишга тушиши муносабати билан бир ойлик обуна нархи атиги 39,000 сўмни ташкил этмоқда. Бу эса кунига 1,300 сўмга тенг. Келажакда обуна нархи ошиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ҳозирги имкониятдан фойдаланиб қолишни маслаҳат берамиз.





