2013 йилда Дамашқ яқинидаги қишлоқда Сурия армияси томонидан кимёвий қурол қўлланади. Оқибатда қарийб 2 минг киши ҳалок бўлади. Уларнинг катта қисми болалар бўлган.
Бундан бироз аввал президент Башар Асад Москвага қочди ва Сурияда ҳокимият исёнчи кучлар қўлига ўтди. Шу тариқа Сурияни 24 йил бошқарган Башар тахтдан мосуво бўлди ва Асадлар сулоласининг ҳукмронлиги тугади.
Асад Сурия ҳукмронлигига 2000 йилда келганди. Унгача бу давлатни 30 йил унинг Отаси Ҳафиз Асад бошқарган. Бу оила мансуб бўлган Алавийлар жамоаси Сурияда озчиликни ташкил этади.
Шу сабабли Сурия халқи аввалига Ҳафиз Асаднинг, кейин Башар Асаднинг бошқарувига қарши бўлган. Лекин уларнинг иккаласи ҳам мамлакатни жуда қаттиққўллик билан бошқарган.
Асадлар ўз ҳукмронлиги даврида мухолифатни, ўзларига қарши чиққанларни ва ўзгача фикрлайдиганларни аёвсиз жазолашади. Ота ва ўғилнинг Сурияни узоқ йиллар давомида бошқариши ҳам ана шу қаттиққўллик туфайли эди.
2010 йилда Тунисда тарихда “араб баҳори” деб номланган намойишлар бошланади. Кейинчалик унинг тўлқинлари бошқа араб давлатларига ёйилади.
Натижада Миср раҳбари Ҳусни Муборак ҳокимиятдан кетади. Ливия раҳбари Муаммар Қаззофий ўлдирилади. 2001 йилда намойишлар тўлқини Сурияга ҳам кириб келади.

Шундан сўнг Башар Асад ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун намойишчиларга қаттиқ чоралар қўллайди. Уларга қарши жанговар ўқлар, кимёвий қуроллар қўллана бошланади.
2013 йилда Дамашқ яқинида одамларга кимёвий қурол қўлланиши ҳам Асад тузуми томонидан содир этилган машъум воқеалардан бири эди.
Ҳодиса тафсилотлари
2013 йил 6 феврал куни исёнчилар Сурия пойтахти Дамашққа ҳужум бошлайди. Бироқ пойтахтни эгаллашнинг имкони бўлмайди. Шунда исёнчиларнинг бир қисми Дамашқ яқинидаги Гута водийсига жойлашади.
Орадан бир ойдан ошиқроқ вақт ўтгач Ҳалаб шаҳрида кимёвий қурол ишлатилади. Асад ҳукумати исёнчиларни, исёнчилар эса Сурия армиясини бу ишни содир этганликда айблаб чиқади.
Ўшанда август ойигача БМТга Сурияда 10 мартадан кўп кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги маълумотлар келиб тушади.

















