Ғишт ишлаб чиқаришда солиқ ставкаси оширилади
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланади.

Фото: Kun.uz
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, экология соҳаси илмий ҳамжамияти таклифларини инобатга олган ҳолда тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш ва яшил ҳудудларни асраш мақсадида:
а) 2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
б) 2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;
в) 2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланади;
г) 2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карерлари фаолияти тақиқланади;
д) кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда:
- ерусти ва ерости автомобил тураргоҳлари назарда тутилиши;
- оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божхона божи жорий этилди
Иқтисодиёт | 14:13
-
Зеленский яна Москвани урушни тугатишни истамасликда айблади
Жаҳон | 14:02
-
1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади
Ўзбекистон | 13:52
-
Ҳусийчилар Қизил денгизда АҚШ авиаташувчи кемасига ҳужум қилинганини билдирди
Жаҳон | 13:42
Мавзуга оид

14:15 / 15.01.2025
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди

18:30 / 14.01.2025
Испания ЕИ норезидентлари учун кўчмас мулк харидига 100 фоизли солиқ жорий этади

19:32 / 11.01.2025
Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин

12:11 / 08.01.2025