Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январда бошланган қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг таътили 5 кун давом этди. Бундан олдин Мирзиёев 2024 йил 26 июлда таътилга чиқиб, 5 августда ишга қайтган эди.

Аввалроқ Kun.uz бошқа кўплаб юқори мартабали давлат мулозимлари ҳам меҳнат таътилида бўлиб тургани ҳақида хабар берганди.