2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, 2025 йилда 42,5 млрд доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.
Лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати ва инвестицияларни ўзлаштириш режасини бажариш бўйича ойлик мониторинг олиб борилади. Лойиҳаларни амалга оширишнинг барча жараёнларида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ҳудудлар раҳбарлари фаолияти мувофиқлаштириб борилади. Лойиҳалар доирасида аниқланган муаммоларни ҳал қилиб бориш ва режа кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланади.
2025 йилда 307 та йирик ва аҳамиятли лойиҳаларни ишга тушириш мўлжалланмоқда.
Йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватлари тармоқ жадваллари тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади. Тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ҳудудлар билан биргаликда лойиҳалар ҳолати ўрганиб борилади ва аниқланган муаммолар бартараф этилади ҳамда ишга туширилиши таъминланади.
Истиқболли лойиҳаларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш кўзда тутилмоқда.
Истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилади. Ташаббускорлар билан биргаликда лойиҳаолди ҳужжатлар тайёрланади. Хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтлари билан тақдимот ўтказилади. Истиқболли лойиҳалар бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар билан келишувларга эришилади ва уларни амалга ошириш босқичларини назарда тутувчи «йўл харитаси» тасдиқланади.
Эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажмини 15 млн долларга етказиш бўйича ишларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш орқали ҳажмни ошириш чоралари кўрилади. Эркин муомаладаги қимматли қоғозлар савдолари бўйича ишлар жадаллаштирилади. Қимматли қоғозлар савдолари бўйича ҳар ойда ҳисоботлар шакллантирилади.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин 75 йил ичида денгиз сатҳи уч метрга кўтарилиши мумкин — олимлар
Фан-техника | 00:12
-
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради
Жаҳон | 23:38 / 18.03.2025
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07 / 18.03.2025
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25 / 18.03.2025
Мавзуга оид

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

18:56 / 03.02.2025
2024 йилда Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайди

15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

16:35 / 04.12.2024