Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Мурунтов” олтин конини ўзлаштириш лойиҳасининг навбатдаги босқичи амалга оширилади
“Мурунтов” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасининг V навбат I босқичини фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, “Мурунтов” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасининг навбатдаги босқичларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Инвестиция лойиҳасини (V навбат I босқич) амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишларини якунига етказиш кўзда тутилган.
“Мурунтов” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасининг V навбат I босқичини фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, “Ўзметкомбинат” АЖда йилига 1 млн тонна иссиқ ҳолда прокатланган лист ўрамлар ишлаб чиқариш қувватига эга Қуюв прокатлаш мажмуаси фойдаланишга топширилади.
Бунда, мажмуанинг қурилиш ишларини якунлаш, мажмуанинг технологик ускуналарини монтаж ишларини якунлаш ҳамда совуқ ва иссиқ ҳолда синовлардан ўтказиш, Қуюв прокатлаш мажмуасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
“Ёшлик I” конини ўзлаштириш” (I навбат I босқич) инвестиция лойиҳаси доирасида 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикасини тўлиқ ишга тушириш назарда тутилмоқда.
Бунда, 65 млн тонна маъданни ташиш қувватига эга циклли-оқим технологияси қурилиши доирасида қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ якунлаш. 3-Мис бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш ишларини якунига етказиш, 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикасининг биринчи линиясини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
11:35 / 27.07.2025