Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди
Бу 2023 йилга нисбатан 30 фоизга кўп. Хизмат кўрсатилган рейслар сони 33 фоизга ошиб, 113,6 мингтага етди.

Фото: Uzbekistan Airports
2024 йилда Ўзбекистон аэропортлари 13,503 миллион йўловчига хизмат кўрсатди, шундан 11,022 миллион нафари халқаро рейслардан, 2,48 миллиони эса ички рейслардан фойдаланди. Йўловчи ташиш ҳажми 2023 йилга (10,409 миллион) нисбатан 30 фоизга ўсди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, мамлакат халқаро аэропортлари томонидан 113,6 мингдан ортиқ рейс амалга оширилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўп. Халқаро йўналишларда 80,2 минг, ички йўналишларда 33,4 минг рейс амалга оширилди.
Ўтган йил давомида резидент авиакомпаниялар 73,9 мингдан ортиқ рейсларни амалга оширди ва 8,735 миллиондан ортиқ йўловчини ташиди. Хорижий авиакомпаниялар 39,6 мингдан ортиқ рейсларни амалга ошириб, 4,767 миллиондан ортиқ йўловчи ташиди.
Юк ташиш ва почта жўнатмалари ҳажми 12 ойда 87,4 минг тоннадан ошди, бу ўтган йилга (71,3 минг) нисбатан 23 фоизга кўп.
Йил давомида Ўзбекистон аэропортларига тўққизта янги авиаташувчи жалб этилди: World2Fly ва IberoJet (иккиси ҳам Испанияники), WizzAir (Венгрия), Batic Air (Малайзия), LOT Polish Airlines (Польша), Qatar Airways (Қатар), Ajet (Туркия), TezJet (Қирғизистон) ва FlyAdeal (Саудия Арабистони).
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

23:08 / 11.04.2025
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин

21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

08:09 / 22.03.2025