Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича корхона таъсис этади
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Уммонда ўсимлик мойлари ва уларнинг ҳосилалари, маргаринлар, махсус ёғлар, ошпазлик мойлари, сариёғ, кетчуп ва майонез ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компания Areej Vegetable Oil & Derivatives SAOC ижрочи директори Салем Нассер ал-Бортмани билан учрашув ўтказди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга йўналтирилган қўшма ширкат таъсис этиш ва бу соҳада мавжуд ширкатларга сармоя киритиш бўлди.
Мулоқот чоғида Areej Vegetable Oil & Derivatives SAOC томонидан Самарқанд вилоятига сармоя киритган ҳолда кетчуп ишлаб чиқаришга қаратилган корхона таъсис этиш ҳамда томат пасталарининг Уммонга импортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Уммонлик ҳамкор билан яқин кунларда бирламчи равишда ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида онлайн учрашув ўтказиш ва кейинчалик компания вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026