Суд Игор Стрелковга шартли равишда озод этиш бўйича рад жавоби берди
Игор Стрелков 2014 йилда Донбассдаги россияпараст айирмачилар етакчиларидан бири эди. 2024 йилда у Россияда «экстремистик фаолият»да айбланган.

Фото: Михаил Метцель / ТАСС
Киров области Кирово-Чепецк район суди ўзини «ДХР» деб эълон қилган ҳудуд собиқ «мудофаа вазири» Игор Стрелков (Гиркин)ни «экстремизм» иши бўйича жазони ўташдан шартли равишда озод этишни рад этди. «Суд ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, ҳозирги вақтда И.В.Гиркинга нисбатан жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо турига алмаштириш муддатидан илгари, деган хулосага келди ва шу сабабли илтимосномани рад этди», — дейилади 22 январ, чоршанба куни район суди матбуот хизмати хабарида.
Игор Стрелков 2014 йилда Донбассдаги можарода қатнашган ва Славянск шаҳрини эгаллашда россияпараст айирмачиларга раҳбарлик қилган. 2022 йил феврал ойида Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан сўнг, Стрелков урушни қўллаб-қувватлади, аммо Россия раҳбариятини етарли даражада ҳаракат қилмаётгани учун танқид қилди.
Колония маъмурияти: Стрелков тузатиш йўлига ўтмади
У 2023 йил июлида ҳибсга олинган ва 2024 йил январида «экстремистик фаолият»га даъват қилгани учун тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Таъқибга Стрелковнинг Telegram-каналида Қрим ва ўзини «ДХР» деб эълон қилган ҳудудда аскарларга тўловлар ҳақидаги иккита пост сабаб бўлди.
Стрелковнинг адвокатлари 2024 йил декабр ойи охирида жазони юмшатиш тўғрисида илтимоснома киритди. Унинг рафиқаси Мирослава Регинскаянинг сўзларига кўра, колония маъмурияти суд мажлиси учун характерли маълумотнома юборган, унда «тузатиш мақсадига эришилмаган ва унинг яна жиноят содир этмаслигига ишонч йўқ» деб таъкидланган. Ҳужжатда Стрелков «экстремистик ғояли шахс сифатида» профилактик реестрда эканлиги, шунингдек, у ўз айбини тан олмаслиги, «ўз қилмишидан тавба қилмагани, меҳнатни тузатиш воситаси деб ҳисобламаслиги ва ноаниқликни қўллаб-қувватлаши» таъкидланган.
Регинскаянинг сўзларига кўра, Стрелковнинг ўзи аризадан ижобий натижа кутмаган ва суд мажлисида иштирок этишдан бош тортган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

10:23 / 10.06.2025