Туркия Олий суди 2017 йилда Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштирган шахсга чиқарилган 40 умрлик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.

Суд асли ўзбекистонлик, маҳкум Абдуқодир Машариповнинг аризасини кўриб чиқиб, ҳукм қонунга зид эмас, деган қарорга келди.

2020 йилда у 39 кишини қасддан ўлдиришда ва 79 кишини ўлдиришга суиқасдда айбдор деб топилиб, ҳар бир модда бўйича 40 та умрбод ва 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Истанбулнинг Ўртакўй туманидаги «Reina» тунги клубига ҳужум 2017 йил 1 январида содир бўлди. Террорчи клуб дарвозаси олдида бир полициячини ўлдирган, сўнг оломонга қарата автоматдан ўқ узган. Ҳужум содир бўлган вақтда тунги клубда 700-800 киши бўлган. Бир неча киши қочиш учун денгизга сакраган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.