Жаҳон | 13:57 / 24.01.2025
21877
2 дақиқада ўқилади

Антарктидада иш: ошпаз, сантехник ва электриклар қидирилмоқда

Британия Антарктика илмий институти (BAS) дунёнинг энг чекка ҳудудидан иш таклиф этмоқда. Йиллик маош — 66 минг еврогача.

Фото: Getty images

Институт Антарктидадаги станциялар учун мутахассисларни изламоқда. BAS сайтида ошпазлар, дурадгорлар, электриклар ва сантехниклар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди.

Ходимлар йилига 66 000 еврогача маош, қўшимча мукофотлар, шунингдек бепул турар жой, овқат, транспорт ва махсус кийим-кечак билан таъминланади.

Иш ҳақи касбга қараб йилига 34 000 дан 66 000 еврогача ўзгариши мумкин. Бироқ пулдан ташқари, Антарктидада ишлаш “ноёб тажриба ва глобал илм-фанга ҳисса қўшиш имкониятини” тақдим этади.

Янги ходимлар зиммасига Антарктиданинг турли ҳудудларида жойлашган бешта BAS илмий-тадқиқот станциясига хизмат кўрсатиш вазифаси юкланади. Шубҳасиз, Ер юзидаги энг ноёб жойлардан бирида пингвинлар ёнида ишлаш қизиқ туюлиши мумкин, бироқ келгусида дуч келинадиган қийинчиликларни ҳам унутмаслик лозим.

Антарктидада озиқ-овқат билан боғлиқ маълум муаммолар мавжуд. Базалар шу қадар мураккаб ҳудудларда жойлашганки, уларга фақат йилига бир марта озиқ-овқат етказиб бериш мумкин. Шу сабабли ошпазлар станциянинг барча ходимлари учун 18 ойлик таомномани олдиндан режалаштира олиши зарур.

BAS базаларидан фақат биттаси ёзда ишласа, қолган тўрттаси йил бўйи фаолият юритади. Бу эса энг қаттиқ совуқда ҳам иш давом этишини англатади. Шамол тезлиги соатига 100 километрга етиб, ҳарорат камдан-кам ҳолатларда -30 градусдан юқори бўлган абадий қоронғилик шароитида ҳам бир неча ой давомида иш тўхтамайди.

Бўш иш ўринларининг биринчи партияси учун аризалар март ойида қабул қилинади, шартномалар эса июл ойи охиригача тузилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди