Ўзбекистон Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компаниялари билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг йирик заргарлик корхоналари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Gold Star Jewellery Pvt. Ltd. компанияси бошқарувчи директори Ашиш Шоҳ билан учрашув чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган янгиланиш жараёни, мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, заргарлик саноатини ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш бўйича кўрилаётган изчил саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Gold Star Jewellery Pvt. Ltd. компанияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашди.
Sonani Industries Pvt. Ltd компанияси раиси Манеш Сонани билан мулоқот доирасида ҳиндистонлик саноатчиларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда хориж ишбилармон доиралари вакиллари ва сармоядорлари фаолияти учун яратилган қулай ва жозибадор муҳит, жумладан, заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Томонлар "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Sonani Industries Pvt. Ltd компанияси ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилди.
Мавзуга оид
09:21
483 млн сўмлик заргарлик буюмларини яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
19:08 / 30.01.2025
Россияда марказий осиёлик мигрантлар ўрнига ҳиндларни жалб қилиш таклиф этилди
09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди
13:45 / 29.01.2025