29 январ куни Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи якунланади. Шу куни охирги турдаги барча ўйинлар бир вақтда (Тошкент вақти билан 30 январга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади) ўтказилади ва плей-оффда иштирок этадиган барча 24 клуб номи маълум бўлади. Уларнинг дастлабки саккизтаси тўғридан тўғри 1/8 финалга йўл олади, қолган 16 таси ўтиш ўйинларида қатнашади.

Январ ойи охиридаги Чемпионлар лигаси ўйинлари — ноодатий воқеа, аммо турнирнинг янги формати буни реалликка айлантирди. Бунга турлича қараш мумкин, аммо унинг асосий плюси — умумий босқичнинг охирги турига қадар интригалар сақланиб қолганидир. Сўнгги турда ҳақиқий сенсация билан якунланиши мумкин бўлган қатор қизиқарли сюжетлар мавжуд.

Кимлар аллақачон плей-оффда?

18 клуб плей-офф йўлланмасини ҳал қилган. Аммо фақат икки жамоа иштирокини бирданига 1/8 финалдан бошлашини кафолатлаган. Олдинги етти ўйинда етти ғалабага эришган «Ливерпул» сўнгги турда ПСВ билан ўйинда бир очко олса ҳам биринчи ўринни ўзида сақлаб қолади. Ёки сўнгги турда «Барселона»дан ёмонроқ ўйнамаса.

Кўк-анорранглилар ҳам «Аталанта» билан ўйинда ютқазмаса, иккинчи ўриндан тушиб кетиши қийин. Гап шундаки, уларда тўплар нисбати (+15) учинчи ва тўртинчи ўринларда икки очколик фарқ билан таъқиб қилаётган «Арсенал» (+12) ва «Интер»никидан (+7) яхшироқ. Дарвоқе, Англия ва Италия клублари сўнгги турда мос равишда «Жирона» ва «Монако»га ютқазмаса, топ-8’даги ўрнини сақлаб қолади.

  • «Ливерпул» (1/8 финал)
  • «Барселона» (1/8 финал)
  • «Арсенал»
  • «Интер»
  • «Атлетико»
  • «Милан»
  • «Аталанта»
  • «Байер»
  • «Астон Вилла»
  • «Монако»
  • «Фейеноорд»
  • «Лилл»
  • «Брест»
  • «Боруссия» Дортмунд
  • «Бавария»
  • «Реал»
  • «Ювентус»
  • «Селтик»

Кимлар плей-оффда ўйнамаслиги аниқ?

Бу жамоалар энди ҳар қандай ҳолатда ҳам топ-24’га кира олмайди. Улар учун охирги тур турнир нуқтайи назаридан ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

  • «Болоня»