Ўзбекистонда Полшага ишчиларни ёллаш бўйича компания офиси очилди
Полшанинг Dziennik Wschodni ("Шарқ журнали") ҳафталик журнали электрон порталида "Ўзбекистондан ишчиларни ёллаш – меҳнат бозори учун истиқболлими?" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Дунё
Унда таъкидланишича, Полша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда.
"Полша компаниялари Марказий Осиёдан, биринчи навбатда, Ўзбекистондан келган ишчиларга юқори қизиқиш билдиряпти. Ўзбеклар ўзларининг меҳнатсеварлиги, ўз касбини яхши кўриши ва интизомлилиги, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчанлиги учун Полшада қадрланади. Бу ўз навбатида, Полша корхоналарининг кадрлар етишмовчилигини самарали тўлдириш имконини беряпти", –деб ёзади журнал.
Материалда, шунингдек, Полшага ишчиларни ёллаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Worksol Group компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очган ҳақида маълум қилинган.
"Хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари ҳамда яхши маош – Ўзбекистондан Полшага салоҳиятли ишчиларни жалб қилишда асосий омил бўлаётир, – деб ёзган нашр. – Шунингдек, хорижий тилларни эгаллашга бўлган юқори иқтидор, хусусан, рус тилини билиш ҳам полшалик иш берувчилар билан мулоқотни анча осонлаштирмоқда".
Dziennik Wschodni журналида босилган мақола хулосасида, "Полша агентликларининг Марказий Осиё меҳнат бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлаши халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва поляк корхоналарини малакали ишчилар билан таъминлашда муҳим қадам бўлди. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Полша меҳнат бозорига кириб келиши эса мамлакатимиз учун улкан имкониятлар тақдим этади", – деб ёзилган Dziennik Wschodni журналида.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
Жамият | 09:12
-
Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган ўнлаб юк машиналари етиб келди
Жаҳон | 09:03
-
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 08:50
Мавзуга оид

11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

20:44 / 02.05.2025