Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган металлни қайта ишлаш цехида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди

Бош прокуратура хабар беришича, “К.Й.А.” МЧЖ раҳбари Б.Ж. ва бошқалар цехга ўрнатилган ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Б.Ж. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.