1 феврал куни соат 18:00 атрофида Курск области Суджа шаҳрининг Ленин кўчаси 7-уй манзилида жойлашган собиқ интернат мактаби зарбага учради.
Интернат бўйлаб берилган зарба ҳақида биринчилардан бўлиб маҳаллий активист Владимир Синелников хабар берди, у «воқеа жойидаги манба»га асосланган. Унинг сўзларига кўра, Суджа райони аҳолиси, «асосан қариялар ва кексалар» сақланган интернат биносига зарба Москва вақти билан тахминан соат 17:54 да (у кейинроқ аниқлик киритиб, бошқа манбаларга кўра — бу бир соатча кейинроқ бўлганини хабар қилди) авиабомба келиб тушган. Яна бир маҳаллий активист, #ямысуджа флешмоби ташаббускори Любов Прилуцкая эса «Агентство» нашрига унда ҳам худди Синелниковники каби маълумотлар борлигини айтган.
Бу хабарлардан кўп вақт ўтмай Украина томонидан Украина қуролли кучларининг Суджадаги комендатураси раҳбари Алексей Дмитрашковский ва Украина ҚК бош штаби баёнотлар берди. Дмитрашковский Россия қўшини интернат биносига зарба йўллаши оқибатида 95 киши харобалар остида қоланини маълум қилган.
Украина қуролли кучлари бош штабидан аниқлик киритишларича, зарба Россия авиацияси томонидан соат 17:54 да (Киевдаги қишки вақт Москвадагидан бир соат ортда) бошқарилувчи авиация бомбасини қўллаган ҳолда берилан. Ҳарбийлар тасдиқлашича, аниқ мақсадли зарба йўлланган, ҳужум вақтида бинода тинч аҳоли вакиллари бўлган ўнлаб кишилар жойлашганди, улар эвакуацияга тайёрланаётган ва Россия томони бу ерда «фақат тинч аҳоли вакиллари» бўлганидан хабардор эди.
Кейинроқ Украина ҚК бош штаби интернат бўйлаб зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Яна 84 киши харобалар остидан чиқариб олинган, улардан тўрт нафари оғир аҳволда.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳам интернат биноси бўйлаб зарба Россия авиабомбаси орқали йўлланганини айтди. «Мана Россия қандай уруш олиб боради — Суджа, Курск области, Россия ҳудуди, эвакуацияга тайёрланаётган тинч аҳоли вакиллари бўлган интернат мактаб. <…> Улар ўнлаб фуқаролари бўлган бинони вайрон қилишди», — дея ёзган

















