Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
553 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди
Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
“Ҳудудий электр тармоқлари” хабар беришича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Энергосавдо филиали Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорати хизмати ҳамда мутахассислар томонидан мунтазам равишда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ноқонуний ҳолатларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилоятида ўтказилган рейд тадбирларида Паст Дарғом туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси Ч.Ф.Б МЧЖда ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига уланиб 553 миллион сўм ёки 204 минг кВт.с электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган ва қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Келтирилган маълумотга кўра, 3-7 феврал кунлари Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбирлар давомида 20 та қоидабузарлик аниқланиб, 1 миллиард 866 миллион сўмдан ортиқ электр энергиясига ноқонуний уланиш ва талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинди.
Мавзуга оид
17:58 / 17.03.2026
Наманганда солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр учун тўлов чекланади
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14:52 / 06.03.2026
Электр қувватлантириш шохобчалари хатлови нима учун ўтказилмоқда?
21:23 / 31.01.2026