Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш бошланди.
У билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек, саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Хусусан, интеллектуал мулк объектларига доир шахсий номулкий ҳуқуқларни бузганлик учун амалдаги қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Бундай объектларга оид мулкий ҳуқуқларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти.
Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракция йиғилишлари муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.










