Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди
Ушбу тадбиркор узоқ йиллар «Пахтакор» футбол клуби раҳбари бўлган, шунингдек, «Ўзбекистон» меҳмонхонасига эгалик қилганди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Тадбиркор, узоқ йиллар «Пахтакор» футбол клуби президенти сифатида фаолият юритган Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерациясига раис бўлди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
17 феврал куни Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ва Спорт вазирлиги иштирокида учта спорт федерациясининг навбатдан ташқари сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилган.
Жумладан, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси конференциясида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов федерация раиси, Отабек Чориев, Андрей Абдувалиев ва Камолиддин Усмонов раис ўринбосарлари, Камолиддин Рўзмуҳаммедов эса бош котиб лавозимига сайланди.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси тадбирида «Ўзмиллийбанк» АЖ бошқарув раиси Алишер Мирсоатов ассоциация раҳбари этиб сайланди. У бунгача Ўзбекистон теннис федерацияси раиси эди.

Алишер Мирсоатов ўрнига Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раисига айланди.
Маълумот учун, Ботир Раҳимов 2001 йилда «Капиталбанк» хусусий банкини очган, узоқ йиллар «Пахтакор» футбол клубига раҳбарлик қилиб келган (2017 йилгача), «Ўзбекистон» меҳмонхонаси собиқ эгаси. Шунингдек, молия, суғурта, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш, қурилиш бизнеси, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган кўплаб компанияларга асос солган.
2016 йилда у миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни бўлган Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмоновага уйланган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нетаняҳу «ШАБАК» махсус хизматига янги раҳбар тайинлади
Жаҳон | 19:13
-
1 апрелдан табиий газнинг базавий меъёри 100 куб метрга туширилади
Ўзбекистон | 19:11
-
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 18:54
-
Neuralink кўзи ожиз инсонга кўриш қобилиятини қайтаришга ёрдам берувчи чипини синовдан ўтказади
Жаҳон | 18:47
Мавзуга оид

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

18:31 / 11.03.2025