Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтиқ денгизида Финландия ва Германияни боғлаб турувчи кабелга шикаст етказилди
Cinia компаниясига тегишли кабелга Швеция иқтисодий зонаси ҳудудида шикаст етган. Мамлакат ҳукумати ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ҳаракатларини бошлаган.
Фото: AOP
Болтиқ денгизининг Готланд ороллари соҳилида сувости кабелининг узилиши билан боғлиқ яна бир ҳолат содир бўлди. Бу ҳақда Швеция соҳилни қўриқлаш хизматига таяниб Yle News хабар берди.
SVT маълумотларига кўра, Швеция иқтисодий зонасида Финландия ва Германияни боғлаб турувчи Cinia компаниясининг C-Lion телекоммуникация кабелига шикаст етган.
Нашрнинг эслатишича, 2024 йил ноябрда ҳам ушбу кабелга шикаст етказилгани тўғрисида хабар берилган. Кабел узилганидан бир неча кун ўтиб таъмирланган. Ўшанда кабелга Хитойнинг YI Peng 3 юк ташувчи кемаси шикаст етказганликда гумонланган эди.
Бу сафар кабелга қачон шикаст етказилгани номаълум. Швеция соҳилни қўриқлаш хизматининг маълум қилишича, улар мазкур воқеадан 20 феврал куни хабар топган. Мамлакат бош вазири Улф Кристерссон содир бўлган воқеадан «олдинроқ» хабардор қилинганини айтди.
«Биз Болтиқ денгизидаги инфратузилмаларга етказилиши мумкин бўлган шикастларга жиддий қараймиз. Олдин ҳам айтганимдек, буларни хавфсизлик билан боғлиқ жиддий вазият контекстида кўриб чиқиш керак», — дея қўшимча қилади у.
Швеция ҳукумати ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ҳаракатларини бошлаган.
Охирги ойларда Болтиқ денгизида кабеллар ва қувурларнинг шикастланиши билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар содир бўлди. Улардан энг кўп эътиборга тушгани 2024 йил декабр охирларида Estlink 2 электрокабелининг узилишидир.
Финландия ҳукумати Estlink 2ʼнинг узилишига Россиянинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи Eagle S танкерини алоқадор деб ҳисобламоқда. Полиция танкер ҳаракатини тўхтатиб қўйган, ҳозирда у Порвоо яқинида қўриқлов остида турибди.
Мавзуга оид
07:41 / 24.10.2025
Болтиқ денгизи соҳилида 2800 йиллик ханжар топилди
14:01 / 20.09.2025
Россия қирувчилари Болтиқ денгизидаги платформа устидан учиб ўтди
15:23 / 01.07.2025
Данияда Писториус Болтиқбўйининг хавфсизлиги муҳимлигини таъкидлади
20:46 / 27.05.2025