Бош прокуратура маълум қилишича, “О.М.С.С” МЧЖ раҳбари К.Т. ва “Энергосавдо” филиали Норин туман бўлими мансабдор шахслари цехни тармоққа ўзбошимчалик билан улаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (Ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.