“Ўзэнергоинспекция” хабарида айтилишича, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Оқдарё туманида яшовчи фуқаро Б.Р. “Лойиш” МФЙда жойлашган новвойхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 819,9 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.