Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда қирувчилар тасодифан аҳоли яшаш жойига 8 та авиабомба ташлади. 15 киши яраланди
Ҳодиса оқибатида бинолар вайрон бўлган. Ҳарбийлар етказилган зарар учун узр сўради.
Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита KF-16 қирувчилари 6 март кунги машғулотлар чоғида Пхочхон шаҳридаги турар жой ҳудудига тасодифан саккизта МК-82 авиабомбаларини ташлаб юборди. Бу ҳақда ҳарбийлар ва ўт ўчирувчилар баёнотига таяниб, Yonhap хабар берди.
Ҳарбийларга кўра, қирувчи самолётлар эрталаб соат 10:04 да (Тошкент вақти билан 06:04) авиабомбаларни “хатолик билан” жанговар ўқ отиш машғулотлари ўтказилаётган полигон ташқарисига ташлаган.
Ҳодиса оқибатида саккиз киши жароҳат олди, улар шифохонага ётқизилди, деб ёзди Reuters ўт ўчириш хизмати маълумотларига таяниб. Икки нафар жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ярадорларнинг аксариятида суяк синиши аниқланган.
Кейинроқ жароҳатланганлар сони 15 кишига етгани хабар қилинди.
Ҳодисада, шунингдек, черков ва яна олтита бино, шунингдек, юк машинаси шикастланган.

Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Ҳарбийлар етказилган зарар учун узр сўраб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
6 март куни ўтказилган ҳарбий машғулотларда Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий кучлари қатнашган. Ҳарбий полигон КХДР чегарасидан 25 километр масофада жойлашган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026