Starship ракетаси кетма-кет иккинчи марта синов пайтида портлади
SpaceX компанияси кема бошқарувининг йўқотилишига унинг орқа қисмидаги «энергетик ҳодиса» сабаб бўлганини маълум қилди.

SpaceX компаниясининг Starship коинот кемаси навбатдаги синов пайтида яна портлади. Компания 6 март куни Техаснинг Бока-Чика шаҳридаги базасидан навбатдаги синов парвозини амалга оширди. Олдинги синов ҳам муваффақиятсиз якунланган эди.
6 март кунги парвоз Starship чидамлилигини синаб кўриш учун мўлжалланган эди, деб хабар берди CNN. Январь ойидаги муваффақиятсиз синовдан сўнг компания кейинги авлод ракеталарига ёнғин чиқишининг олдини олиш учун янгиланган шамоллатиш тизимлари ўрнатилишини айтган эди.
Super Heavy ракетасининг қайта фойдаланиш мумкин бўлган биринчи қисми учириш майдончасига муваффақиятли қайтарилди. Бироқ учирилгандан тахминан 9,5 дақиқа ўтгач, SpaceX компанияси Starship билан алоқани йўқотди, дейилади компания баёнотида.
Starship кемасида бир нечта двигателлар ўчиб қолди, у тартибсиз айлана бошлади ва кейин портлади. SpaceX компанияси кема бошқарувининг йўқотилишига унинг орқа қисмидаги «энергетик ҳодиса» сабаб бўлганини маълум қилди. Портлаш Кариб денгизида содир бўлди ва Флорида штатининг бир қисмидан кўриниб турди.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) ҳодиса туфайли хавфсизлик юзасидан яқин атрофдаги аэропортларга фуқаролик самолётлари парвозларини тўхтатди. Кейинчалик, тақиқ олиб ташланди.
Starship қайта ишлатиладиган ўта оғир ракетадир. У Super Heavy ракетаси ва Starship коинот кемасидан иборат. SpaceX тизими келажакда Ой ва Марсга миссиялар учун асос бўлишига умид қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жаҳон банки Ўзбекистонга электр тармоқлари модернизацияси учун 100 млн доллар ажратади
Ўзбекистон | 11:18
-
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди
Жаҳон | 11:04
-
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори тайинланди
Ўзбекистон | 10:37
-
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
Жаҳон | 10:11
Мавзуга оид

23:30 / 04.05.2025
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди

17:37 / 22.04.2025
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади

22:22 / 18.04.2025
«Ўзбеккосмос» SpaceX билан сунъий йўлдош учириш имкониятини муҳокама қилди

21:39 / 17.04.2025