Ўзбекистон | 09:27 / 11.03.2025
3782
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

2025 йил 13 март Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 2025 йил 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Фото: Uzbekistan Airports

Учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат — 1983 йилдан бери ишлатилиши муносабати билан ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади

Хусусан, 1554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини «Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси» олиб боради.

Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди – парвозлар ҳафтасига икки марта кичик L-410 самолётларида амалга ошириларди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Мавзуга оид