Ходимлар хизмат вақтида шубҳали ҳаракат қилган 22 ёшлар атрофидаги икки нафар шахсларни кузатганлар. Кузатув давомида ходимлардан қочишга уринган 2003 йилда туғилган шахс (М.А. ва Ж.М.)лар ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада уларнинг ёнида 520 дона қадоқланган ҳолатдаги кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари борлиги аниқланиб, ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди. 

Аниқланишича, ушбу шахслар мазкур воситаларни ҳудуднинг хуфиёна жойларида «закладка» кўринишида яшириш мақсадида олиб келганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.