Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзолик йўлидаги “ҳал этилмаган масалалар”ни муҳокама қилди
Музокараларда Россия томони Ўзбекистонга газ, нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб бериш ошаётганини қайд этиб, Ўзбекистон энергетика инфратузилмасига оид лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Фото: Россия Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Москвада бўлиб, Россия ҳукумати билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик борасида музокара ўтказди.
Бош музокарачи Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетников билан кечган музокараларда икки томонлама бозорга кириш бўйича “ҳал этилмаган масалалар” кўриб чиқилган.
“Музокаралар фойдали, мазмунли ва конструктив ўтди. Айни пайтда иккала томон ҳам олдинга силжишга интилмоқда. Қисқа вақт ичида тақдим этган файлларимизга тезкор реакция қилганликлари учун россиялик ҳамкасбларга миннатдорчилик билдираман”, – дея ёзди Урунов 14 март куни LinkedIn'даги саҳифасида.

Россия Иқтисодий тараққиёт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазир Решетников бу учрашувда Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги келишувлар асосида “Россия гази, нефти ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш ошиб бораётгани”ни қайд этган.
“Бу контекстда Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга оид режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди”, – дейилади 12 март кунги хабарда.
Решетниковнинг қўшимча қилишича, икки ўртада озиқ-овқат маҳсулотлари савдосида ўсиш кузатилган ва бу борада деярли паритет кузатилмоқда: Ўзбекистон Россиядан 1 млрд долларлик, Россия ҳам Ўзбекистондан салкам 1 млрд долларлик озиқ-овқатлар импорт қилмоқда.

Ташриф давомида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев 11 март куни РФ бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ҳамда РФ бош вазири ўринбосари Денис Патрушев билан ҳам учрашувлар ўтказган. Ўзбекистон делегацияси таркибидан Марказий банк раиси Тимур Ишметов ва транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳам жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёнини 2026 йил март ойи охиригача – ташкилотнинг Камерунда ўтадиган саммитига қадар якунлаш мақсадини эълон қилган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади
Ўзбекистон | 13:39
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
Мавзуга оид

16:47 / 01.06.2025
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади

21:05 / 14.05.2025
Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди

16:01 / 04.04.2025
«Янги инвестиция ва экспорт кенгайиши учун яхши имконият» – Азизбек Урунов АҚШ божлари ҳақида фикр билдирди

09:32 / 26.03.2025