Озода Нурсаидованинг клипида суратга тушиш жараёнида машина тагида қолган Сабрина Жабборова операция учун Туркияга олиб кетилиши маълум қилинди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи Instagram саҳифасида видео жойлади. Унда хонандалар Озода Нурсаидова, Муниса Ризаева Сабринани кўришга боргани ва у билан суҳбати акс этган.

Актриса операция учун хайрия маблағи йиғилгани ва бу учун одамлардан миннатдор эканини айтган.

Бутун дунё, Ўзбекистондагилар менинг оёққа туришим, касалхона учун картамга пул ташлашяпти. Биринчи навбатда буни кўтарган Жасмина опага раҳмат. Даволаниш, операция, оила қуришим, бемалол юришим ва фарзанд кўришим учун мени қўллаб-қувватлаб, пул ташлаяпсизлар. Аллоҳ рози бўлсин”, — деган у.

Видеода хонанда Озода Нурсаидова ўзини оқламоқчи эмаслиги, бўлган ишдан хафа эканини айтиб, воқеага бефарқ бўлмаган барчага раҳмат айтган.

Кўп нарса бўлган экан, мен оқламоқчи эмасман, вазият айнан оёғи 7 сантиметр узунлиги, операцияда муаммо борлигини хабарлар чиққандан кейин билдим. Негадир реабилитация бўляпти деб хотиржам бўлганман. Бу мени оқлайдиган вазият эмас. Бу шунақа нотўғри вазият. Мен хато информация олганман. Бундан бу ёғига Сабринага 2-3 босқичли операция қилиш керак экан, Мунисага, Жасминга раҳмат. Бефарқ бўлмагани учун халқимизга раҳмат, мушкул операция экан, қўлимиздан келганча ёрдам берамиз”, — деган хонанда.

Муниса Ризаева операция учун кўп шифокорлар билан гаплашгани ва рад жавобини олгани, фақат Туркиядаги бир профессор операцияга рози бўлганини айтган.

«Шу билан ҳамманинг Instagram саҳифасида карта рақамини қўйдик. Халқимизга раҳмат демоқчиман, қанчалик бошқачасизлар барибир, бутун дунёдан яхши пул йиғилди. Биз билетлар сотиб олдик. Ҳеч қанақа ҳомийлар йўқ, ким ҳомийлик қилмоқчи бўлса, Сабринанинг картасига ташлашингиз мумкин», — деган Ризаева.

Воқеа қандай бўлган?

2024 йилнинг 7 ноябр куни хонанда Озода Нурсаидованинг «Дилбарим» қўшиғи учун клип суратга олиш жараёнида бахтсиз ҳодиса юз бериб, актриса Сабрина Жабборовани автомобил босиб кетган. Воқеа Жабборова ўз саҳифасида бахтсиз ҳодиса ҳақида