Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда дарёдан қум қазиб олганлар 78 млн сўм тўлайдиган бўлди
Сурхондарё вилоятидаги Сурхон дарёсидан қум қазиб олганлар жами 78 млн сўм тўлайдиган бўлди.
Вилоят Экология бошқармаси хабар беришича, Экология бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят бўйлаб тунги назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Тезкор тадбирлар давомида Жарқўрғон тумани Янги усул маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхон дарёси бўйида ноқонуний қум қазиш ҳолати аниқланди.
Жарқўрғон тумани Дам маҳалласи фуқароси Б.Ю. ўз бошқарувидаги фронтал юклагич ёрдамида қум хомашёсини ноқонуний равишда юклаётган бўлган. Шунингдек, А.С. ва Полвонлар юрти маҳалласи фуқароси Т.И. эса ўз бошқарувидаги “КамАЗ” ва Hоwо русумли юк машиналарига ушбу қумни ортиб кетаётган бўлган.
Тадбир давомида ушбу қонунбузарлик ҳолати расмийлаштирилиб, барча шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми асосида маъмурий чоралар кўрилди.
Ҳар бир қоидабузарга 11 миллион 250 000 минг сўм (БҲМнинг 30 баробари) миқдорида жарима белгиланиб, табиатга етказилган 45 миллион сўм зарар ҳисобланди. Жами ҳисобда 78 миллион 750 000 сўм миқдорида маъмурий чора кўрилди.
Мавзуга оид
10:20 / 04.07.2026
Муғлада сувга тушган 21 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:53 / 20.06.2026
Бутун Кавказни бирлаштирган фожиа. Саккиз ёшли Хизир Дербичев олти кундан буён қидирилмоқда
18:28 / 20.06.2026