Мактаб директори ва ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорларининг ойлиги оширилади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади. 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Фото: Kun.uz
Президент мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини ошириш бўйича янги фармон имзолади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хабар берди.
Фармонга билан мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда.
Хусусан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади. Боғчалар директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб эса умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Шунингдек, туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратилмоқда ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имкониятини яратади.
Ҳудудий бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда. Жумладан, вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, мактаб ходимлари мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда.
Яна бир муҳим ўзгариш – авваллари мактабларнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизи ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АОКА: Meta компаниясига 23 мингта сўров юбордик, уларнинг 80 фоизи қаноатлантирилди
Ўзбекистон | 19:29
-
ХАЭА 20 йил ичида биринчи марта Эрон ядровий мажбуриятларига риоя қилмаётганини тан олди
Жаҳон | 19:27
-
Golden House’дан янги уй орзуларингиз сари дадил қадам!
Ўзбекистон | 19:00
-
Автофалокатда жабрланганларга 500 миллион сўм зарар қоплаб берилди
Ўзбекистон | 18:38
Мавзуга оид

17:14 / 11.06.2025
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди

13:05 / 11.06.2025
Тошкентдаги давлат мактабида пулли синф очилди. Мактаб директори бу янгилик эмаслигини айтди

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

17:00 / 07.06.2025