АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади
Федерал апелляция суди олим Стивен Талернинг DABUS сунъий интеллект тизими яратган тасвирга муаллифлик ҳуқуқини бериш ҳақидаги аризасини рад этди.

Фото: REUTERS
Вашингтондаги Колумбия округи Федерал апелляция суди инсон иштирокисиз сунъий интеллект томонидан яратилган санъат асари АҚШ қонунчилигига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Суд АҚШ Муаллифлик ҳуқуқи бошқармаси билан келишган ҳолда олим Стивен Талернинг DABUS сунъий интеллект тизими яратган тасвирга муаллифлик ҳуқуқи берилмаслиги тўғрисидаги қарорни маъқуллади.
2022 йилда Муаллифлик ҳуқуқи бошқармаси Талернинг аризасини рад этиб, муаллифлик ҳуқуқи фақат инсон томонидан яратилган асарларга нисбатан қўлланиши мумкинлигини билдирганди.
2023 йилда Колумбия округи федерал судьяси ушбу қарорни тасдиқлади ва инсон муаллифлиги “асрлар давомида шаклланган тушунча”га асосланиб, “муаллифлик ҳуқуқининг асосий талаби” эканини таъкидлади.
Талер Колумбия округи Апелляция судига йўллаган мурожаатида бундай қарор “ривожланаётган соҳага сармоя киритиш ҳамда у билан ишлаш истагини сўндириши” мумкинлигини айтган.
Судья Патрисия Миллеттнинг айтишича, АҚШнинг муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонуни “барча асар дастлаб инсон томонидан яратилишини талаб қилади”.
Аввалроқ, Буюк Британия Олий суди сунъий интеллектни ихтирочи сифатида тан олиш ва унга патент ҳуқуқи берилиши мумкин эмас, деган хулосага келганди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
Ўзбекистон | 18:33
-
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади
Ўзбекистон | 18:30
-
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
Жаҳон | 18:27
-
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади
Ўзбекистон | 18:24
Мавзуга оид

18:03
«Бу бизнинг уруш эмас» - Агар музокараларда тараққиёт бўлмаса, АҚШ Украинада тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтатади

17:34
Украина ва АҚШ фойдали қазилмалар бўйича шартнома тузиш ниятида меморандум имзолади

13:53
Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи

13:46