Жаҳон | 14:47 / 22.03.2025
2631
3 дақиқада ўқилади

Дубайча шоколад таркибидан меъёрдан ошиқча шакар ва замбуруғ излари топилди

Германиядаги мустақил Stiftung Warentest фонди томонидан ўтказилган текширув натижалари Дубай услубидаги машҳур пистали шоколаддан жиддий хавотир уйғониши учун етарли.

Фото: Oliver Berg/dpa/picture alliance

Deutsche Welle нашрининг хабар беришича, тадқиқот давомида Европа ва Дубайда ишлаб чиқарилган олти турдаги шоколад таҳлил қилинган ва уларнинг таркибида нафақат паст сифатли, балки соғлиққа зарарли моддалар ҳам аниқланди.

Фонд мутахассислари 7 евродан 25 еврогача бўлган нархдаги шоколадларни лабораторияда ўрганиб чиқишди. Шулардан иккита намуна Дубайдан, бири Туркиядан, бири Нидерландиядан ва иккитаси Германияда ишлаб чиқарилган. Текширув натижалари 18 март куни эълон қилинди.

Канцерогенлар ва замбуруғ излари

Таҳлиллар давомида Дубайда ишлаб чиқарилган шоколадларда инсон организми учун хавфли бўлган моддалар — 3-моноклорпропандиол ва глицидил эфирлари аниқланди. Бу моддалар одатда рафинация қилинган палма мойи таркибида учрайди ва эҳтимолий канцероген ҳисобланади.

Бундан ташқари, пистадан тайёрланган бир намунада афлатоксинлар — моғор замбуруғидан пайдо бўладиган хавфли моддалар аниқланган. Уларнинг жиддий хатарли оқибатларга олиб келмайди, лекин «эътиборга лойиқ ҳолат, чунки бундай моддалар юқори сифат ваъдасига мутлақо тўғри келмайди», — дейилади хулосада.

Таркибда асосан шакар ва мой

Дубай услубидаги шоколадларнинг бошқа намунасида хавфли моддалар кузатилмаган бўлса-да, улар кулинария нуқтайи назардан ҳеч қандай ўзига хосликка эга эмас. Таърифга кўра, фақат битта — БААда ишлаб чиқарилган шоколадда пистанинг аниқ таъми сезилган. Қолган бешта шоколадда эса фақат оддий ёнғоқли таъм бор.

Айни пайтда, шоколад таркиби асосан шакар ва ўсимлик мойидан иборат бўлиб чиқди. Баъзи маҳсулотларда ҳатто ароматизаторлар ва ранг берувчи моддалар ҳам бор. Шу билан бирга, огоҳлантириш ёрлиқлари ва аллергенлар ҳақидаги маълумот тўртта ҳолатда умуман кўрсатилмаган.

Сифат талабларига жавоб бермайди

Текширувчиларнинг хулосасига кўра, «Дубай шоколади» атрофидаги шов-шув ва эйфориянинг асоси йўқ. Улар классик пистали шоколадни бундай ширинлик ўрнига арзон ва хавфсизроқ муқобил сифатида тавсия этишади.

Агар кимда ким айнан Дубайча услубдаги ширинликни истаса, мутахассислар уни уй шароитида тайёрлашни таклиф қилишмоқда. Интернетда ушбу рецептлар кўп: керак бўладиган масалликлар — шоколад, «фаришта сочи» (шарқ ширинликлари дўконларида сотилади), мой, кунжут пастаси ва писта креми.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди