Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади
Келгуси йилларда Франция пойтахти 10 мингтагача автотураргоҳларни йўқ қилишни режалаштирмоқда. Шаҳарда автомобиллар ҳаракатини чеклаш бўйича овоз беришда сайловчиларнинг атиги 4 фоизи қатнашган.

Фото: Abdul Saboor/REUTERS
Париж аҳолиси референдумда ҳукуматнинг яна 500 та кўчани пиёдалар кўчасига айлантириш ғоясини қўллаб-қувватлади. Шаҳар мери Анн Идалгонинг 24 март, душанбага ўтар кечаси хабар беришича, ушбу масала бўйича овоз беришда рўйхатга олинган 1,4 миллионга яқин сайловчининг атиги 4 фоизи қатнашган. Бироқ уларнинг 66 фоизи бу ғояни ёқлаб чиқди.
Парижнинг 20 та муниципал округининг (аррондисманлари) ҳар бирида 25 тадан кўча пиёдалар учун мўлжалланган қилиб қўйилиши режалаштирилган – аниқ қайси бири экани маҳаллий даражада ҳал қилинади. Бу масала бўйича маслаҳатлашувлар «яқин ҳафталарда» бошланади, дейди шаҳар расмийлари. Бундан ташқари, ушбу режага кўра, яқин бир неча йил ичида Франция пойтахтида 10 мингтагача автомобиллар тўхташ жойини йўқ қилиш режалаштирилган.
Идалгонинг айтишича, парижликлар референдумда шовқин ва ҳаво ифлосланишига қарши овоз берган. Шунингдек, у кўчаларни кўкаламзорлаштириш глобал иқлим ўзгаришига қарши курашишда ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
Социалист мэрнинг «яшил» ташаббуслари ва уларни танқид қилиш
Умуман олганда, Парижда 6 мингдан ортиқ кўчалар мавжуд, улардан 220 га яқини аллақачон фақат пиёдалар учун мўлжалланган. Деярли барча автомобил кўчаларида тезлик чегараси 2021 йилда соатига 30 километргача пасайтирилди. Мактаблар яқинида автомашиналар ҳаракати чекланган.
Социалистик партия вакили Анн Идалго бошчилигида Париж бир неча йиллардан бери йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мажбуриятини олган. Идалго маъмурияти автомобиллар ҳаракатини чеклашдан ташқари, велосипед йўллари тармоғини ҳам кенгайтирди.
Бошқа томондан, 2023 йилда Парижда электр самокатлар ижараси бутунлай тақиқланган. Ўшанда референдум иштирокчиларининг 89 фоизи бу қадамни ёқлаб овоз берган, овоз беришда аҳолининг атиги 7 фоизи иштирок этган.
Консерватив мухолифат Идалгонинг «яшил» ташаббусларини танқид қилиб, улар солиқ тўловчиларга қимматга тушишини ва автомобиллар ҳаракатидаги чекловлар, жумладан, савдо ва фавқулодда хизматларга тўсқинлик қилишини таъкидлади. Агар 2026 йилги Париж сайловларида консерваторлар ғалаба қозонса, янги пиёдалар зоналарини яратиш ғояси хавф остида қолиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

20:46 / 18.04.2025
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади

10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти

09:45 / 11.04.2025