Kun.uz'га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган 32-мактаб ўқитувчиларидан мурожаат келиб тушди. Унда 1983 йил қуриб ишга туширилган мактаб биноси ҳозир абгор ҳолатга келиб қолгани ҳақида сўз боради.

Тақдим этилган суратлардан бинонинг фасади, эшик-деразалари хизмат муддатини ўтаб бўлгани кўринади. Мактабнинг фақат иситиш тизими янги, қолган аксарият жиҳозлар эскириб кетган.

Қурилганига 40 йилдан ошган, лекин ҳалигача бирор марта реконструкция қилинмаган мактабнинг ҳолатини яхшилаш учун маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет”дан умид қилган, лекин етарлича овоз тўплай олишмаган.

3 050 та овоз билан ғолибликни қўлга кирита олмадик. “Маслаҳаттепа” МФЙда жами 2 500 овоз бера оладиган аҳоли мавжуд, барча ўқитувчиларнинг қариндошлари орқали 3 050 овоз йиғилди, бу овоз билан ютишнинг имкони бўлмади. Бизнинг мурожаатимизга мутасаддилар ўз муносабатини билдиришини сўраб, мурожаат қиляпмиз”, – дейилади мурожаатда.

Kun.uz юқоридаги ҳолат, қолаверса, совет даврида қурилиб, ҳалигача таъмирланмаган мактаблар сони ва тақдири юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Шаҳрихондаги 32-мактаб 620 ўқув ўрнига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 791 нафар ўқувчи 1,3 коэффициентда таҳсил оляпти, уларга 62 нафар педагог дарс бермоқда.

Мактаб 2004 йилда давлат умуммиллий дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, тўлиқ ўқув жиҳозлари билан таъминланган. 2016/17 йиллар куз-қиш мавсуми давомида мактабда маҳаллий бюджет ҳисобидан янги иситиш қозонлари ўрнатилган, иситиш тизимлари янгиланган.

Мактаб инфратузилмаси, ўқув хоналари ҳамда жиҳозлари ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, келгуси йиллардаги