Жамият | 17:01 / 28.03.2025
4832
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

Шароф Рашидов туманида Gentra ҳайдовчиси машинасига ёқилғи қуйиб, бак қопқоғини ёпмаган заправка ходимини калтаклади. Жиззах вилояти ИИБга кўра, ҳозирда «зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда».

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимини калтаклади, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.

Ҳолат 25 март куни соат 14:00 атрофида содир бўлган. 37 ёшли ҳайдовчи Gentra машинасига ёқилғи қуйиш мақсадида Пастки Сулоқли маҳалласида жойлашган АЁҚШга келиб, бензин учун тўлов қилган.

У ёнилғини ўзи қуя олмаслигини айтганидан кейин 43 ёшли оператор машинага ёнилғи қуйган. Шундан кейин эса ҳайдовчи у бак қопқоғини ёпмаганини рўкач қилиб, жанжал бошлаган.

Сўнгра ёқилғи қуйиш пистолетларини улоқтириб, ишчига ҳамла қилган, уни уриб тепиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳозирда суд тиббий экспертиза тайинланган.

«Зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти