Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда
Эстония, Латвия ва Литва мудофаа вазирларига кўра, Украинада уруш тўхтагач, Россия ўз кучларини Болтиқбўйи давлатларига йўналтириши мумкин.

Фото: REUTERS
Болтиқбўйи давлатлари Украинада эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш уларнинг хавфсизлигига таҳдидни кескин ошириши мумкинлигидан хавотирда, чунки бу Москва учун қайта қуролланиш ва қўшинларини кўчириш имкониятини яратади, деб ёзмоқда Financial Times.
Эстония, Латвия ва Литва мудофаа вазирлари Москвани фақат Украина билан чекланиб қолмаслигини таъкидламоқда. «Ҳаммамиз тушунамизки, Украинада уруш тўхтагач, Россия ўз кучларини жуда тез қайта тақсимлайди», — деди Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур.
Литва мудофаа вазири Довиле Шакалене ҳам унинг фикрига қўшилган. «Келинг, хом хаёлларга берилмайлик. Россия Украинадан кейин тўхтайди, деб ўзимизни алдамайлик. Ўт очиш тўхтатилгач, Россия бу вақтни ҳарбий салоҳиятини оширишга йўналтиради. Улар жанг майдонида тажриба орттирган улкан армияга эга ва бу қўшин янада кенгаяди», — дейди у.
Певкурнинг баҳолашича, ҳозир Украина ҳудудидаги 600 минг россиялик аскарнинг тахминан 300 минги бошқа жойларга кўчирилиши мумкин. «Бу одамлар Россия минтақаларига қайтиб, маккажўхори йиғиш ёки бошқа иш билан шуғулланмайди, чунки армияда улар ўз шаҳарларида топишлари мумкин бўлган даромаддан тахминан беш-ўн баравар кўпроқ маош олмоқда», — дейди у.
FT’нинг қайд этишича, Болтиқбўйи давлатлари айниқса, ҳар тўрт йилда ўтказиладиган ва жорий кузда Россия ва Беларус чегарасида ташкил этиладиган кенг кўламли «Ғарб» ҳарбий ўқув машғулотларидан хавотирда.
2025 йилнинг январ ойида Доналд Трамп Американинг Европадаги контингентини қисқартиришни ва 20 мингга яқин ҳарбийни олиб чиқиб кетишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Болтиқбўйи давлатлари мудофаа вазирларининг таъкидлашича, НАТОнинг ҳар қандай қўшинларини олиб чиқиш — ҳатто Украинада ўт очишни тўхтатиш учун бўлса ҳам — ўз хавфсизлигини таҳдид уйғотади.
Мавзуга оид

14:05
Сербия президенти уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди

11:49
Вучич Россиянинг Украинадаги урушини қораловчи баёнотга имзо чекмади

09:50
Пентагон раҳбари Ҳегсет: Россия - Украинадаги урушда агрессор

09:10