РФПИ бош директори Дмитриев музокаралар учун АҚШга ташриф буюриши мумкин
Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев шу ҳафта АҚШ расмийлари билан Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун Вашингтонга бориши мумкин, деб хабар бермоқда ОАВ. Россия расмийсининг ўзи бу маълумотни на тасдиқлади, на инкор этди.

Фото: Global Look Press
Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев шу ҳафта Вашингтонга ташриф буюриб, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан Украина бўйича музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 2 апрел, чоршанбага ўтар кечаси Reuters агентлиги ва Американинг CNN телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг таъкидлашича, Дмитриевнинг ташрифи Россиянинг 2022 йил февралида Украинага бостириб киришидан кейин юқори мартабали россиялик амалдорнинг Вашингтонга биринчи ташрифи бўлади. CNN маълумотларига кўра, АҚШ ҳукумати Давлат департаменти унга кириш визаси бериши учун Дмитриевга қарши санкцияларни вақтинча бекор қилган.
РФПИ раҳбари АҚШда таҳсил олган ва ишлаган, яқинда Ар-Риёдда Америка делегацияси билан музокараларда иштирок этган. CNN таъкидлаганидек, айнан Дмитриев Уиткофф билан АҚШ фуқароси Марк Фогелни Россиядан озод қилиш устида ишлаган.
Дмитриевнинг ўзи CNN'нинг бўлажак ташриф ҳақидаги материалини Х ижтимоий тармоғида қайта жойлаштирди ва уни қуйидагича изоҳлади: «Балки. АҚШ ва Россия ўртасидаги мулоқотга қаршилик ҳақиқатдир — бунга мустаҳкам манфаатлар ва эскича қарашлар сабаб бўлган. Аммо муносабатларни яхшилаш глобал хавфсизлик ва тинчлик учун керак бўлса-чи?» Хабар охирида амалдор тумшуғида зайтун новдаси бўлган, тинчлик рамзи ҳисобланувчи оқ каптарнинг эмодзисини қўйиб қўйган.
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

20:57 / 08.04.2025
Хитой АҚШ вице-президентини «жоҳил ва одобсиз» деб атади

17:37 / 08.04.2025
Трамп рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини эълон қилди

17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

16:50 / 08.04.2025