Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчиси ўзбекистонлик ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
У АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мустақил равишда Ўзбекистонга қайтишини маслаҳат берди.
Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Қўшма Штатларда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларни ўз ихтиёри билан ватанга қайтишга чақирди.
«Ишонаманки, АҚШда ноқонуний бўлиб турган минглаб ўзбеклар бор. Мен бу шахсларга Ўзбекистонга ўзи қайтишини маслаҳат берган бўлардим. Акс ҳолда, улар АҚШда қамоққа олиниши ёки депортация қилиниши мумкин», деди Ҳеник.
Элчи сўнгги бир неча йил ичида кўплаб ўзбекистонликлар Марказий Америка ҳудудидаги хавфли йўллар орқали АҚШга кирганини, оқибатда ноқонуний бўлиб турган тахминан минглаб ўзбекистонликлар борлигини қайд этди.
Аввалроқ, Трамп маъмурияти Қўшма Штатлардаги ноқонуний мигрантларга «ўз-ўзини депортация қилиш» имконини берувчи мобил иловани тақдим этди. АҚШ божхона ва чегара хизмати (CBP) томонидан ишлаб чиқилган CBP Home иловаси мигрантларга мамлакатни тарк этиш «ниятини» эълон қилиш имкониятини беради.
«CBP Home иловаси хорижликларга ўзини ўзи депортация қилиш орқали ҳозироқ кетиш имкониятини беради, шунда улар келажакда қонуний йўл билан қайтиши ва Америка орзусига эришиши мумкин», деди Миллий хавфсизлик вазири Кристи Ноэм. «Агар улар буни қилмасалар, биз уларни топамиз, депортация қиламиз ва улар ҳеч қачон қайтиб келмайди», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026