Унга кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги йўлларни таъмирлаш учун 4 млрд 233 млн 700 минг сўм, Бектемирдаги йўллар таъмири учун эса 3 млрд 800 млн сўм ажратилган.

Қарорда келтирилишича, мазкур маблағлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиши белгиланган.

Қайд этиш керак, Шавкат Умрзоқов жорий йилнинг март ойида пойтахтдаги йўлларни таъмирлаш учун 12 млрд сўм ажратилиши ҳақида ҳам қарор чиқарганди.