БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
Фужайрада ёқилғи ташувчи кемалардан сизган нефт бир неча меҳмонхона пляжлари яқинида соҳилга чиқиб кетган. Туристлар иссиқ қуёш ва юмшоқ қумлардан баҳра олиш ўрнига ачқимтир қўланса ҳид ва бош оғриғидан шикоят қилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлардан
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида нефт маҳсулотлари денгизга тўкилиши оқибатида, мазут бир нечта меҳмонхона пляжларнинг соҳилларигача сизиб чиққан ва қўланса ҳид ҳатто денгиздан 5 км узоқда ҳам сезилмоқда.
Воқеа рўй берганига 4 кун бўлган. Пляжлар 11 апрелдан бери тозаланмоқда, бироқ ҳамон вазият анча оғирлигича қолмоқда — сўнгги кунларда денгиз соҳилида янги мазут чиқиндилари қайд этилган. Денгиз айрим жойларда қора тусга кирган, қумда эса катта-катта мазут доғлари қолмоқда.
Mash Телеграм каналининг БААда дам олаётган россиялик туристларга асосланиб ёзишича, меҳмонхоналар яқинида денгизда чўмилиш ва соҳилда сайр қилиш имконсиз даражага келиб қолган. «Одатда одам гавжум бўладиган пляжлар бўм-бўш — иссиқ ҳавода мазутнинг ачқимтир ва ёқимсиз ҳиди муаллақ турибди», деган туристлар.
Маълумотларга кўра, денгизни тозалаш учун камида яна бир неча кун талаб этилади. Ҳозирча соҳилга яқинлашган туристлар нафақат кўнгилдагидек дам ололмаётганидан, балки соғлиғига хавф солувчи аломатлардан ҳам азият чекишмоқда: ўнлаб туристлар қайт қилиш, бош оғриғи ва оғизда аччиқ таъмдан шикоят қилган.
Экологик фалокат ҳудудида камида тўртта меҳмонхона бор: Novotel Fujairah, Ibis Fujairah, Al Bahar ва Palace Beach Resort Fujairah. Меҳмонхоналар маъмурияти бу ҳолни «табиий ҳодиса» деб баҳоламоқда ва меҳмонларга ёрдам беришни рад этмоқда — уларга на компенсация тўланган, на тиббий кўрикдан ўтишда ёрдам қилинган. Туристлар ўз ҳисобидан бошқа апартаментларга кўчиб ўтмоқда.
Хабар қилинишича, пляжлар икки ҳафтага ёпилган. Мазут чиқиндиларини ҳамон тозалашга улгуришмаяпти — денгизга яқин жойларга яна янги нефт қуйқалари оқиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

15:50 / 22.04.2025
«БААда ўлимга ҳукм қилинган ўзбекистонликлар жазосини енгиллатиш борасида ҳаракатлар олиб бориляпти» – ТИВ

12:30 / 22.04.2025
Бирлашган Араб Амирликлари қонунлар ёзишни сунъий интеллектга топширмоқчи

10:05 / 11.04.2025
АҚШ Конгрессига Россия нефтини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

22:17 / 10.04.2025