2025 йил бошига келиб, Ўзбекистонда аҳолининг 80 фоиз қисми марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Таққослаш учун, 2017 йил 1 январ ҳолатига бу кўрсаткич 64 фоиз эди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори қамров даражаси Тошкент шаҳри (98,2%), Андижон (91,9%) ва Хоразм (91,6%) вилоятларида кузатилган. Энг паст кўрсаткичлар эса Қашқадарё (61%) ва Сурхондарё (65,3%) вилоятларида. Бу эса жанубий ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ҳали ҳам ҳал этилмаган муҳим муаммо эканини кўрсатади. (Бу рақамлар манбаси – “Ўзсувтаъминот” АЖ)
Яна бир муҳим жиҳат: расмий ва ҳақиқий қамров ўртасидаги фарқ. Масалан, расмий маълумотларга кўра, Янгийўл туманида аҳолининг 16 фоиз қисми марказий ичимлик суви таъминотига эга эмас. Бироқ, 2023 йилда ўтказилган "Мапатон" тадбири хонадонлар кесимида бу кўрсаткич 24 фоиз эканини аниқлаган.
Бу эса қамровни аҳоли сонига нисбатан ҳисоблаш ноаниқ натижалар бериши ва реал эҳтиёжлар нотўғри баҳоланиши мумкинлигини англатади. Ҳаққоний манзарани акс эттириш учун қамров хонадонлар кесимида ҳисобланиши лозим.
Шу билан бирга, аҳоли мавжуд тармоқларда сув сифатини паст деб баҳолагани сабабли уларга уланишдан бош тортаётгани ҳам катта муаммо. Бу эса инфратузилма ривожланишига сарфланаётган маблағларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Канализация билан қамров ҳолати ичимлик сувига қараганда анча ёмон. Бугунги кунда аҳолининг атиги 20,5 фоиз (7,6 млн киши) канализация хизматларидан фойдаланмоқда. 2017 йилда бу кўрсаткич 15 фоиз эди.
Энг юқори қамров даражалари: Тошкент шаҳри – 93,6%, Навоий – 25,8%, Тошкент – 22,5% ва Самарқанд – 22,1% вилоятларида кузатилган. Энг паст қамров даражалари: Қорақалпоғистон – 5,4% Сурхондарё – 6,3%, Андижон, Наманган, Қашқадарё – 8,4% вилоятларига тўғри келади.
Бундан ташқари, мавжуд канализация тармоқлари ҳам жуда эскирган. Масалан: Хоразмда – 65,6%, Қашқадарёда – 46,7%, Қорақалпоғистонда – 45,2% тармоқлар капитал таъмирга муҳтож. (Рақамлар манбаси – “Ўзсувтаъминот” АЖ)
Ичимлик суви ва канализацияга инвестициялар: кенг кўламли ривожланиш ёки қарз юкининг ортиши?
Ичимлик суви ва канализация соҳасини ривожлантириш мақсадида “Ўзсувтаъминот” АЖ давлат кафолати остида халқаро молия институтлари (ХМИ) ва хорижий ҳукумат ташкилотларидан















