Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди
2022 йил 17 мартдан 2023 йил 2 январ, яъни қамоққа олингунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бошқарган Афзал Ирматов оқланди. У “уюшган гуруҳ аъзолари билан Кореяга кетган фуқаролардан қарийб 14,5 млрд сўм ортиқча маблағ йиғиб олган”ликда айбланганди. Дастлабки инстанция судининг ҳукми билан Ирматов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2022 йил 17 мартдан 27 майга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, 2022 йил 27 майдан 2023 йил 2 январгача эса агентлик бошлиғи лавозимида ишлаган Афзал Ирматов 2023 йил 2 январда ушланиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. У бошқа шахслар билан тил бириктириб, Кореяга меҳнат мигранти сифатида кетаётган фуқаролардан ортиқча пул ундирганликда айбланган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 13 майдаги ҳукми билан Афзал Ирматов Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари (жуда кўп миқдорда фирибгарликка суиқасд), 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил масъул мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 30 июлдаги ажримига кўра, биринчи инстанция суди ҳукмининг Афзал Ирматовга оид қисми ўзгартирилиб, у жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли Жиноят кодексининг 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилган ва оқланган. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан унга 3 йил миграция соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 180 млн сўм жарима жазоси белгиланган.
Қамоқда сақланган 576 куни тайинланган жазодан чегирилиб, жарима жазоси 93 млн 600 минг сўмга туширилган ҳамда Ирматов дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинган.
Kun.uz танишган суд ҳукмида Афзал Ирматов 2022 йил январ-декабр ойлари давомида фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш мақсадида Кореяга меҳнат мигранти сифатида кетиши аниқ бўлган фуқаролардан авиачипта учун ортиқча пул маблағларини қўлга киритиш борасида уюшган гуруҳ ташкил этгани келтирилади. У гуруҳ аъзолари билан 2022 йилнинг 6 январ кунидан 19 декабрига қадар бўлган вақт оралиғида Кореяга кетган фуқаролардан ортиқча йиғилган жами 14 млрд 416 млн сўмни қўлга киритиб, тақсимлаб олгани айтилади.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳукми билан Афзал Ирматов айбсиз деб топилган ҳамда реабилитация қилинган. Жиноят ишининг унга оид қисми тугатилган.
Афзал Ирматовнинг қамоққа олингани 2023 йил март ойида маълум бўлганди. У 2010 йилдан 2013 йилгача ҳам Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида раҳбар бўлиб ишлаган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:31 / 28.04.2025
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

12:47 / 24.04.2025
Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

20:02 / 18.04.2025