12 апрел куни БМТ миссияси назорати остидаги Сурия ва Исроил чегара ҳудудида жойлашган Camp Faouar базасида Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Шайх-Хасан Жазикбаев мамлакат тинчликпарвар контингентлари ротациясини амалга оширди.
«Қуролли кучларнинг ўз зиммасига олган миссиясини бажарган ҳарбий хизматчилар ватанига қайтмоқда, уларнинг ўрнини эгаллаш учун иккинчи миллий контингент етиб келди. Айни пайтда ҳарбий хизматчилар жойлаштириш, тартибга солиш ва ишларни қабул қилиш босқичидан ўтмоқда», – дейилади Қозоғистон мудофаа вазирлиги хабарда.

2024 йил март ойида Жўлан тепаликларига БМТ миссияси доирасида юборилган 139 нафар ҳарбийдан иборат Қозоғистон биринчи контингенти 12 апрел куни Остонага қайтди.


10 апрел куни Дамашққа юборилган иккинчи контингент ҳам 139 нафар ҳарбийдан иборат. Улар ўз хоҳиши билан жисмоний ва руҳий ҳолати, ҳарбий унвони ва малакасига кўра саралаб олинган ҳамда тайёргарлик машғулотларидан ўтган, уларнинг икки нафари аёл ҳарбий хизматчилар.
Ҳарбийлар Сурияга жўнаб кетишдан олдин 6 ой давомида БМТ стандартлари асосида тинчликпарварлик фаолияти, ҳарбий тиббий хизмат, фуқаролар ҳимояси, муҳандислик ҳамда интенсив инглиз тили курсларида ўқитилган. Тинчликпарвар кучлар кузатув постларида хавфсизликни таъминлаш, ҳудудни патрул қилиш, гуманитар ёрдамни кузатиб бориш, эвакуация ва портловчи қурилмаларни йўқ қилиш каби вазифаларни бажаради.

12 апрелнинг ўзида Остона шаҳридаги ҳарбий авиабазада БМТнинг Жўлан тепаликларидаги миссияси (UNDOF) таркибида бир йиллик хизматдан сўнг қайтган илк қозоғистонлик ҳарбийларни кутиб олиш























