Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаев ҳамда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев ўртасида ноқонуний радарлар масаласида “хатлар жанги” бўлиб ўтди. Ҳоким шаҳар ҳудудида белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган фоторадарларни олиб ташлашни сўраган бўлса, подполковник унга жавобан ҳокимлик тасарруфидаги хизмат машиналари содир этган қоидабузарликлар бўйича қарздорликларни тўлаб қўйишни сўради.
“Фуқароларга зарар келтирмоқда”
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев 2025 йил 12 апрел куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга расмий хат билан мурожаат қилди.
Хатда келтирилишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган камераларнинг “жарима ёзиши” норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлмоқда.
“Жамоатчилик, ёшлар томонидан аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувлар ва муҳокама йиғилишларида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари томонидан жарималарнинг қўлланишидан норозилик кайфиятлар ортиб бориши, айниқса ижтимоий тармоқларда мамлакатда олиб борилаётган бошқарувга нисбатан салбий фикрлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, бино-иншоотларнинг том қисмлари, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ёритиш таянчларига белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималарнинг қўлланиши оқибатида Наманган шаҳри фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтирмоқда”, дейилади хатда.
Ҳоким хатида Наманган шаҳри, Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларида Вазирлар Маҳкамаси қарорига зид равишда ўрнатилган камераларни КААТ тизимидан ўчириш ҳамда улар томонидан қайд этилган қоидабузарликларга жарималар қўллаш ишларини тўхтатиш сўралган.
Ҳокимликнинг қоидабузар машиналари
Орадан кўп ўтмай, 2025 йилнинг 22 апрел куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб














